Мария Захарова: АҚШ Украинадаги урушнинг " самарали томони"га айланди
Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова, АҚШ Украинага қурол-яроқ ва ҳарбий таълим бериш орқали урушда " самарали томон" га айланганини хабар қилди.
Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганига 10 ой бўлди. АҚШ ва Европа давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаб, урушни давом эттирмоқда.
Россия давлати Ғарб қуролларини юбориш фақат можарони чўзишни бир неча бор таъкидлаган.
Мария Захарова, кеча ўз сўзларида агар Патриот тизимини Украинага юбориш ҳақидаги хабарлар ҳақиқат бўлса бу АҚШнинг навбатдаги провакацион ҳаракати" деган маънони англатади ва Вашингтоннинг урушдаги иштирокини кенгайтиради ва мумкин оқибатларга олиб келади деб эълон қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида агар АҚШ Украинага мураккаб ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тақдим этса, бу тизимлар ва уларнинг экипажлари Росси армиясининг" қонуний нишонлари" сифатида қаралади деб маълум қилди.
Мария Захарованинг баёнотига жавобан АҚШ Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот котиби Пат Райдер ҳам АҚШ Россия расмийларининг баёнотлари бизнинг Украинага берган хавфсизлик ёрдамимизга таъсир қилишига йўқ қўймайди деб таъкидлади.
Сешанба куни АҚШ расмийлари мамлакат Украинага Патриот тизимини тақдим этишни режалаштираётганини эълон қилиб, бу тизимни ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш 90 экипаж аъзосини талаб қилади деб эълон қилди.
Бошқа томондан Украина мудофаа вазири ўринбосари Ҳана Малияр кеча журналистлар билан суҳбатда " Патрот"ни нафақат Украина, балки шерикларимиз учун ҳам муҳим деди.
Шунингдек Нью-йорк таймс газетасининг кечанги хабарига кўра, АҚШ Украина ҳарбийларини тайёрлаш дастурини кенгайтириш ва Германиядаги АҚШнинг Grafenwoehr базасига ойига 800 нафар украиналик аскарни тайёрлашни режалаштирмоқда.