7-лик гуруҳи ТИВ раҳбарлари Украинадаги уруш масаласи бўйича йиғилиш ўтказдилар
7 лик гуруҳи ташқи ишлар вазирлари бугун онлайн йиғилишида Россия ва Украина ўртасидаги узоқ муддатли можарони муҳокама қилади.
Япония, Германия, Франция, Англия, Канада Италия, АҚШ еттилик гуруҳини ташкил қилади. Келаси йили Япония ҳозирда Германияга раҳбарлик қиладиган бу гуруҳга раислик қилиши кутилмоқда.
7 лик гуруҳи ТИВ раҳбарларининг учрашуви кеча Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден ва Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашгани ва АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдам жумладан Париот ҳаво мудофаа тизимини етказиб беришини эълон қилган пайтига тўғри келмоқда.
Япония ТИВ- га кўра, 7 лик гуруҳига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари ва Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари бу онлайн йиғилишда Украинадаги сўнгги вазият бўйича ўз фикрини билдиршлари кутилмоқда.
Япония ТИВ шунингдек бу учрашувдан сўнг юқори мартабали дипломатлар Украинани қўллаб-қувватлашини давом эттириш учун ҳамкорликни эълон қилишлари мумкинлигини маълум қилдилар.
Ўтган ой 7-лик гуруҳи ТИВ раҳбарлари Германиядаги икки кунлик йиғилишдан кейин эълон қилган қўшма баёнотида иқтисодий харажатларни давом эттиришга ва Киевни қўллаб-қувватлашга ваъда бердилар.