декабр 25, 2022 14:20 Asia/Tashkent
  • Британия давлати ҳарбий бюджетини оширади
    Британия давлати ҳарбий бюджетини оширади

Британия давлати мудофаа харажатларини 1 миллиард фунт стерлингдан /1,2 миллиард долар/ кўпроққа оширади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  хабар қилишича, Британия Молия вазирлигига  Мудофаа вазирлиги бюджети инфляциясидан орқада қолмаслиги кераклиги ҳақидаги аргуметини қабул қилди. Бу  Украинада уруш давом этаётган пайтдадир.

Ҳисоботга биноан Британия молия вазири "Jeremy Hunt"  жори йлнинг баҳорида бу соҳадаги бюджети оширишини эълон қилмоқчи.

Англия молия вазири ўтган ой ҳукумат мудофаа харажатларини ошириш зарурлигини тан олганини эълон қилди ва ҳукумат НАТО талаб қилганидек мудофаа бюджетини ЯИМнинг камида 2 фоизи миқдорида ушлаб туришини тасдиқлади.

Ҳарбий экспертларнинг ҳисоб китоблари эса  2024/25 йиллардаги Молия вазирлиги бюджети ҳақиқий қисқартиришларга йўл қўймаслик учун 48,6  миллиард фунт стерлингдан   50,1 миллиард фунт стерлинггача оширилиши керак. Бу эса ушбу ўсиш камида бир ярим миллиард фунт ошишидан далолат бермоқда.

Бюджетни ошириш тафсилотлари ҳали батафсил муҳокама қилинмаган ва аниқ миқдор  2023 йил баҳоридаги молиявий вазиятдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, Британия Европадаги энг катта мудофаа бюджетларидан бирига эга вa 2020 йилда Совуқ уруш тугаганидан бери мудофаа харажатларини энг катта оширишни режалаштирмоқда.

Ёрлиқ