Россия давлати Ғарб давлатларининг ўз нефтига нарх чегарасини белгилашига муносабат билдирди
Россия молия вазири Ғарб давлатларининг бу мамлакат нефтига нархларнинг юқори чегарасини белгиллашга муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2-декабрь куни 7 лик гуруҳи /Британия, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония ва АҚШ ҳам Европа Иттифоқи/ ва Австралия Европа Итифоининг ушбу режа билан келишилганидан кейин Россия нефтиниг бир баррел нархини 60 доллар чегарасини бешлгиллашга келишиб олди.
Россия ҳукумати бир неча бор мамлакат нефтига нарх чегарасини жорий қилишдан огоҳлантирган ва Россия нефтига нарх чегарасини белгилаган мамлакатларга нефт қуйишдан тийилишини таъкидлаган.
2022 йил феврал ойи охирида Россия ва Украина уруши бошлананидан бери, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россияга қарши санкциялар ва босимларни сезиларли даражада оширди ва бу албатта Москва давлатининг жавобига олиб келди.
Россия молия вазири Антон Силванов Ғарб давлатлари томонидан мамлакат нефти нархининг юқори чегарасини белгилашга жавоб қайтарди ва Москва нефтни Ғарб нархларида экспорт қилмаслигини ва нефт етказиб бериш учун янги бозорларни излашни маълум қилди.
Антон Силванов Россия Ғарб нархларининг юқори чегарасига амал қиладиган шартномалар доирасида нефт етказиб бермайди ва бу масала шубҳасиз деб айтди.
Россия нефт нархларини чеклаш истиқболи бир баррел учун хом нефт нархини оширди чунки Москва эмбарго қўйган мамлакатларга нефт сотишни тўхтатиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.