АҚШ полицияси 6-январга ўхшаш татибсизликлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди
АҚШ конгресси полицияси бошлиғи бу мамлакатда 2021 йилнинг 6 январига ўхшаш қўзғолон бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
2021-йилнинг 6-январида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп тарафдолари 2020-йилги президентлик сайловлари натижаларини тасдиқлашга тўсқинлик қилиш масқадида, Конгресс биносига ҳужум қилишди ва бу тартибсизлилкарда АҚШ кучлари билан тўқнашув жараёнида камида 5 киши ҳалок бўлди.
Меҳр ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, АҚШ Конгресси полицияси раиси Том Мангер баёнот бериб, АҚШ жамиятининг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олиб бу мамлакат ҳукумат ва полицияси 2021-йил 6-январида содир бўлган воқеага ўхшаш янги тартибсизликларга тайёрлаши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
АҚШ Конгресси полиция бошлиғи АҚШдаги икки қутбли вазият билан ақл бовар қилмайдиган нарса юз берса биз тайёр бўлишимиз керак деб қўшимча қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп унинг демократ рақиби Жо Байден 2020 йилги президентлик сайовларида сохтакорлик йўли билан ғолиб бўлганига ишонади.