Ереван давлати Тоғли Қорбоғдаги гуманитар вазият ҳақида огоҳлантирди
Арманистон ТИВ Тоғли Қорабоғдаги Лочин йўлаги босиб олинганидан кейин юзага келган гуманитар вазият ҳақида огоҳлантирди.
Армен пресс ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча Арманистон ТИВ тарқатган баёнотида, халқаро ҳамкилклар ва етакчи хайриячиларни Озарбойжон республикаси томнидан Лочин коридорини тўсиб қўйилгани масаласига эътибор қаратишга чақирди.
Баёнотда Боку давлати 2020-йил 9-ноябрдаги келишувларнинг Лочин коридорида ҳаракатланиш эркинлиги ҳақидаги бандларини бузганликда айбланиб, Боку давлати бу йўлни тўсиб олиш орқали Тоғли Қорабоғ аҳолисини бу ҳудудни тарк этишга мажбурламоқчи бўлиб этник тозалашни амалга оширмоқда деб келтирилган.
Арманистон ТИВ Лочин йўлагининг босиб олиниши оқибатларига эътибор қаратиб, Тоғли Қорабоғдаги гуманитар инқироз бу йўл қўлга киритганидан кейин кундан кунга оғирлашиб бормоқда. Бу соҳада зарурий буюмлдар, озиқ-овқат ва дори -дармон етишмаслиги энди яққол кўриниб турибти деб қўшимч қилди.
Арманистон ТИВ бу мамлакатнинг бошқа расмийлари билан биргаликда гуманитар вазият ва БМТ мандати остидаги гуманитар ташкилотларини ушбу минтақага киришини текшириш учун делегация тузишга чақирди.
Тоғли Қорабоғ ва Арманистон ўртасидаги муҳим алоқалар йўли 2022-йил декабрь ойи ўрталарида Озарбойжон Республикаси фуқаролари томонидан босиб олинди.
Тоғли Қорабоғ аҳолисини озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлашни қийинлаштиришга бу йўлнинг қўлга олинишига Боку экологлар сабаб бўлгагн.
Бироқ Арманистон ва Тоғли Қорабоғ маҳаллий ҳукумати Озарбойжон Республикаси хавфсизлик кучлари Лочин йўлагини босиб олиши учун масъул эканини таъкидламоқда.