Сеул ва Вашингтон икки Корея чегарасида ҳарбий машғулотлар ўтказдилар
(last modified Sat, 14 Jan 2023 09:01:11 GMT )
Январ 14, 2023 14:01 Asia/Tashkent
  • Сеул ва Вашингтон икки Корея чегарасида ҳарбий машғулотлар ўтказдилар
    Сеул ва Вашингтон икки Корея чегарасида ҳарбий машғулотлар ўтказдилар

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий кучлари бугун икки Корея чегарасида қўшма ҳарбий машқлар ўтказдилар.

Эрон телерадиокомапанпиясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, икки Корея чегарасида АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида ўтказилган қшма ҳарбий машғулотларда турли ҳарбий қуроллар, жумладан "Байхо" номи билан машҳур  K 808 ғилдираги, зирҳли транспорт воситалари,  Stryker ҳарбий машиналари, разветкачи учувчисиз учоқлари ва танкка қарши ракета ва Hyunggong қуроллари қўлланилмоқда.

Икки ой олдин Жанубий Кореянинг 800 га яқин аскари Шимолий Кореянинг ҳарбий таҳдидларига қарши туриш мақсадида турли ҳарбий машғулотларда қатнашиш учун икки Корея чегарасида жойлашаган.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ўтган ҳафта эълон қилган ҳисоботда Сеул ва Вашингтоннинг келаси ой Шимолий Корея тоомонидан ядровий қурол қўлланишига қарши қўшма ҳарбий машғулотлар  ўтказиш қарорини маълум қилди.

Пхенян мамлакатнинг ракета ва қурол синовлари Сеул ва Вашингтннонг Корея ярим оролидаги машқлар ва ҳаракатларига жавоб эканлигини бир неча бор эълон қилган.