Норозилик намойишларни бостириши учун Британия поалицияси ваколати оширилади
Британия ҳукумати махсус режани эълон қилиш орқали полицияга намоийшчилар билан курашиш учун кўпроқ ваколатлар беради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Британия Бош вазири Риши Сонак намойишларга қарши қатъий чораларни кучайтириш ва мамлакатда катта тартибсизликлар юз берганида, полиция ҳаракатлари кўламини ошириш бўйича янги режаларни эълон қилади.
Сонак ўз баёнотида Лордлар палатаси қарши чиққан баҳсли " жамоат тартиби" режасига ўзгартириш киритишга ва " жиддий тартибсизлик" нинг қонуний таърифини кенгайтиришга ваъда берди. Бу режага асосан Британия полицияси баъзи тартибсизликларни бартараф этиш учун кўпроқ ваколатларга эга бўлади.
Британия Бош вазири норозилик билдириш ҳуқуқи демократиямизнинг асосий тамойили эканлигини, аммо бу мутлақ эмаслигини таъкидлаб, бизда кичик озчилик бошчилигида оддий халқ ҳаётини бузадиган намойишлар бўлиши мумкин эмас деб қўшимча қилди.
Ўтган ҳафта Британия ҳукумати мамлакатдаги иш ташлашлар сонини камайтириш учун янги қонунлар таклиф қилди.
Шу боис компанияларга иш ташлаш эълон қилишлари ва унда иштирок этган ишчиларни ишдан бўшатишларига рухсат беради.
Британия парламентига тақдим қилинган режа олтита асосий йўналишга яъне транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, ёнғинга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва атом энергетикасига қаратилган.