Январ 30, 2023 13:59 Asia/Tashkent
  • Пентагон даъвоси: Вашингтон давлати Исфаҳондаги портлашларда ҳеч қандай рол ўйнагани йўқ
    Пентагон даъвоси: Вашингтон давлати Исфаҳондаги портлашларда ҳеч қандай рол ўйнагани йўқ

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон матбуот котиби, Исфаҳонда учувчисиз кичик дронлар ҳужумида АҚШ ҳарбий кучлари иштирок этмаганини иддао қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Патрик Райдер якшбанага ўтар кечаси Исфаҳонга учувчисиз самолёт ҳужумида АҚШ ҳарбий кучлари иштирок этмаганини таъкилади бироқ у қўшимча изоҳ беришдан бош тортди.

Вал стрит журнал ҳам кечанги нашрида АҚШ расмийлари шанба оқшомида Исфаҳондаги Мудофаа вазирлигининг устахоналаридан бирига учуқчисиз дрон ҳужумида /мувафаққиятсиз/ бу давлатнинг алоқадорлигини инкор этар экан, бу амалиёт учун масъул сионистик режим эканлигини айтишди.

Бу газета шунингдек АҚШ расмийларидан иқтибос келтириб бу ҳужумдан мақсад Эроннинг ядровий ва ҳарбий дасурларини чеклаш эканини ёзди.

Сионистик режим эса  шу пайтгача бу борада изоҳ беришдан бош тортди.

Шанба куни кечқурун Исфаҳондаги мудофаа вазирлигининг устахона мажмуаларидан бирига микро-учувчисиз дронлар мувафаққиятсиз ҳужум қилди, улардан бири комплекснинг ҳаво мудофааси томонидан зарбага учради яна иккитаси мудофаа тузоқларига тушиб портлаб кетди.

Ёрлиқ