Латвиядаги АҚШнинг дрон ишлаб чиқариш марказида ёнғин содир бўлди
(last modified Wed, 08 Feb 2023 07:02:00 GMT )
феврал 08, 2023 12:02 Asia/Tashkent
  • Латвиядаги АҚШнинг дрон ишлаб чиқариш марказида ёнғин содир бўлди
    Латвиядаги АҚШнинг дрон ишлаб чиқариш марказида ёнғин содир бўлди

АҚШнинг Латвиядаги Украина ҳарибйлари ва НАТОдаги ҳамкорлар учун учувчисиз самолётлар ишлаб чиқариш завони ёниб кетди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидагин сайтининг хабар қилишича, Латвияда АҚШнинг Украина учун дрон ишлаб чиқарувчи марказида ёнғин содир бўлди.

Ёнғин содир бўлган жойда камида 12 полиция машинаси, 9 ўт учириш машинаси ва 5 тез ёрдам машина етиб келди. Воқеа сабаблари ва қурбонлар миқдори ҳақида маълумот берилмаган. Бу завод Латвия пойтахти ташқарисида АҚШнинг   "Edge Autonomy" компания томонидан бошқарилади.

Россия билан уруш давом этар экан, Украина Мудофаа вазирлиги Германиянинг  “Quantum Systems” компаниясига 105 та кузатув дронларига буюртма берди. Германия ҳукумати Укрианани шу тартибда молиялашни режалаштирмоқда. Бу эса Украинадан  “Vektor” дронларига иккинчи буюртмадир. Биринчи буюртма ўтган 2022-йил августида берилганди.

Шу ҳолда кеча Россия мудофаа вазири Серегй Шойгу мамлакат ҳарбий амалдорлари билан виртуал учрашувида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинадаги урушни имкон қадар узайтиришга уринаётгани ва ана шу мақсадда бу давлатга оғир ҳужум қуролларни етказиб беришни бошлар экан, Украинадан Россияга қўшилган ҳудудларни босиб олиши очиқдан-очиқ сўрамоқда деб маълум қилди.

Ёрлиқ