Россия Шимолий флотинниг машқлари бошланди
(last modified Sun, 24 Jul 2016 13:37:17 GMT )
июл 24, 2016 18:37 Asia/Tashkent
  • Россия Шимолий флотинниг машқлари бошланди
    Россия Шимолий флотинниг машқлари бошланди

Оқ ва Баренц денгизларида 100 сувусти ҳамда атом ва ноатом сувости кемаларидан фойдаланилган ҳолда 8 минг ҳарбий иштирокида Россия Шимолий флотинниг машқлари бошланди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, шанба куни Россия Шимолий флотининг матбуот хизмати мазкур икки кунлик машқлар борасида эълон қилди ки, ҳақиқийга яқин жанговар шароитда душманга қарши уруш олиб бориш доирасида минг аслаҳанинг жанговар қўлланиши ҳамда 30 ҳарбий самолётнинг парвоз қилиши бўйича машқлар бошланди.

Россия ахборот воситаларининг эълон қилишича, Россиянинг 45-армияси бўлинмалари, Ҳарбий ҳаво кучлари бўлимлари ҳамда турли ракета мудофааси системалари жанговар шароитларда синовдан ўтказилади.