феврал 26, 2023 12:59 Asia/Tashkent
  • АҚШ ядровий сув ости кемаси Жанубий Корея сувларига кирди
    АҚШ ядровий сув ости кемаси Жанубий Корея сувларига кирди

АҚШ армиясининг Тинч океани флоти ушбу мамлакатнинг ядровий сув ости кемаси олдиндан белгиланган дастур бўйича Жанубий Корея сувларига кирганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ Тинч океани флоти эълонига асосан тезкор ҳужум қилиш имкониятига эга  6000 тонналик  "Springfild" сув ости кемаси Жанубий Корея жанубида жойлашган Пучсан портидаги ҳарбий-денгиз базасига қўнди.

Ҳисоботга асосан Жанубий Корея сувлаида жойлашган АҚШ сув ости кемаси АҚШ армиясининг 7-флоти ҳудудида ҳар куни хавфсизлик ва қўллаб-қувватлаш операциялар оли боради.

Шимолий Корея ҳукумати Корея ярим ороли сувларда АҚШ ядровий сув ости кемасининг мавжудлиги ва Вашингтон ва унинг минтақадаги иттифоқчилари орасида қўшма ҳарбий машғулотлар ўказишини кескин қоралади.

Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлиги кеча эрталаб Шимолий Хамгянг провинциясидаги Кимчаек ҳудудидан Япон денгизи томон тўртта  Xvasal-Do ракетасининг отилиши Пхеняннинг ҳарбий қудратини яна бир бор намойиш этди.

Шимолий Корея ТИВнинг АҚШ ишлари бўйича департаменти бош котиби кеча мамлакат стратегик ракета учрилишидан кейин Корея ярим оролидаги кескинликни тўхтатишнинг ягона йўли АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ушбу минтақадага ҳарбий машғулотларни тўхтатишдир.

Ёрлиқ