Владимир Путин: АҚШ Россия ядровий иншоотларини текшириш ваколатига эга эмас
Россия президенти ўз сўзларида Вашингтон давлати Киевни қўллаб-қувватлаётгани учун АҚШ армияси Москванинг ядровий иншоотларини текширишини тассаввур қила олмайман деб айтди.
Эрон телерадиокоманиячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин кеча “Rossiya-1” телеканали билан суҳбада Британия ва Франциянинг НАТОга аъзо икки давлат сифатидаги ядровий қудратига тўхталиб, Россия бу икки давлатнинг ядровий кучи масаласини муҳокама қилишга қайтиши керак чунки НАТО ўз позицияси ва ҳатти-ҳаракатлари билан сиёсий бўлим ўрнига ҳарбий бўлим эканлигини кўрсатди деб маълум қилди
Россия ТИВ ўринбосари Сергей Рябков биз Лондон ва Парижнинг сиёсати ва қарорларини эътиборсиз қолдира олмаймиз, чунки улар энди ядро қуролларини назорат қилиш бўйича Россия ва АҚШ музокараларига алоқадор бўлмаган омиллар сифатида ҳисобланмайди деб айтди.
Россиянинг ушбу дипломати ҳарбий режалаштиришда ўз хавфсизлигини кафолатлаши керак бўлган Россия нуқтаи назаридан Англия ва Франциянинг имкониятларини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Шунинг учун улар энди АҚШнинг имккоинятлари билан бир қаторда Россияга қарши ягона куч сифатида қаралмоқда.
Бундан олдин Владимир Путин Украинадаги урушнинг бир йиллиги муносабати билан қилган нутқида, Россия янги бошланиши шартномасидан чиқмайди балки иштирокини тўхтатади.