Нетаняхуга қарши намойишчилар сионист полицияси томонидан зўравонлик билан бостирилмоқда
Сионист режим полицияси Нетаняхуга қарши намойишлар иштирокчиларни отлиқ хавфсизлик кучлари, тартибсизликларга қарши бўлинмалар ва сув сепувчи машиналар ёрдамида бостиряпти.
Сионистларнинг суд ислоҳоти қонунининг тасдиқланишига қарши намойишлари давом этмоқда ва намойишчилар бу қонуннинг бекор қилинишини талаб қилмоқда.
Нетаняху вазирлар маҳкамасининг босиб олинган ҳудудлар аҳолиси "конституциявий" тўнтариш сифатида талқин қилаётган "суд-ҳуқуқ ислоҳоти" деб номланган лойиҳасида бу режимнинг суд тизимининг ваколатлари қисқартирилади ва ҳукуматнинг кучи ва мавқеидан фарқли ўлароқ, бу режимда ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятлар мустаҳкамланади.
Таймес оф израил веб-сайтига кўра, якшанба куни эрта тонгда ва ишғол остидаги Фаластиндаги бола ўлдирувчи сионистик режим бош вазири Бенямин Нетаняху кабинетига қарши юз минглаб намойишчилар намойишларининг давом этиши билан бир вақтда бу режим полицияси бу йиғинларни бостиришга ўтди.
Бу хабарга кўра, намойишлар ташкилотчилари ишғол қилинган Фаластиннинг турли ҳудудларида 400 мингга яқин сионист Нетаняҳу вазирлар маҳкамаси сиёсатига норозилик билдириш учун тўпланганини, фақатгина Тел Авивда эса 160 минг киши кўчага чиққанини эълон қилди.
Сионист полицияси ўз баёнотида отлиқ хавфсизлик кучлари, ғалаёнларга қарши бўлинмалар ва сув пуркагич машиналарда қўллашдан мақсад, намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган Аялон шоссесини очиш эканлигини эьлон қилди.
Маьлумотларга кўра, босиб олинган Қуддусдаги муваққат сионистик режим полицияси ҳозиргача хавфсизлик кучларига қарши ноқонуний ҳаракатлар учун 4 нафар намойишчини ҳибсга олган.
Нетаняху вазирлар маҳкамасининг сионистик режим суд тизимидаги ўзгаришлар ҳақидаги қарори эндиликда ҳукмрон коалиция ва мухолифат фраксияси ўртасида сиёсий таранглик ва келишмовчиликларга сабаб бўлди.
Ўтган ҳафталарда босиб олинган Фаластиннинг шимолидан жанубигача бўлган ўнлаб шаҳарлар, жумладан Тел-Авив, Ҳайфа, ишғол қилинган Қуддус, Биршеба, Ришон Лецион ва Герзлия Нетаняхунинг ўта ўнг қанот кабинетига қарши намойишларга саҳна бўлди.