Россия Украина аскарлари қурбонлари сони ортиб бораётани ҳақида огоҳлантирди
Россия мудофаа вазири НАТО аъзоларининг Украинага қурол-яроқ етказиб бериш ҳажмини ошириши мамлакат ҳарбий юқотишлар сониниг ошишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу кеча НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлаши нафақат мамлакатнинг урушдаги мувафақиятига ёрдам беради балки украиналик аскарларнинг қурбонлари сонини сезиларли даражада ошишига олиб келади деб изоҳлади.
Россия Мудофаа вазири сўзларинг бошқа қисмида февраль ойида украиналик қурбонлар ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ошган ва қурбонлар сони 11 мингдан ошган деб маълум қилди.
Шу ҳолда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков матбуот анжумани чоғида АҚШ Украинадаги уруш тугашини истамайди ва бу урушни давом этириш учун ҳама нарсани қилмоқчи деб таъкидлади.
Бошқа хабарга кўра, АҚШ вакиллар палатаси қуролли кучлар қўмитаси аъзолари Жейн Кроу ва Адам Смит Украина учувчисиз самолётдан учирилиши мумкин бўлган МК- 20 кассетали бомба қидирмоқда деб маълум қилдилар. АҚШнинг ушбу икки қонунчиларига кўра Украина давлати Вашнингтндан авалроқ сўраган 155 миллиметрли артиллерия кластерларини ҳам жўнатмоқчи.