март 14, 2023 13:57 Asia/Tashkent
  • Германия ва Британияда Силикон банклар банкротликка учрамоқда
    Германия ва Британияда Силикон банклар банкротликка учрамоқда

Европа фонд бозорлари шу жумладан Германия ва Британия ҳам АҚШ Силикон водийси банкининг банкротлиги оқибатларилан четда қолмади ва бу банкротликдан таъсирланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидагсайтинингг хабар қилишича, Германиянинг Молиявий тартибга солиш идораси  Silicon Valley Bank банкрот сифатида эълон қилганидан сўнг бу мамлакатдаги филиали ҳисобларни блоклади.

Германия молиявий тартибга солиш идораси  Silicon Bank фаоиляти бу мамлакатда кенг кўламли бўлмаганини ва унинг банкротлиги Германиянинг молиявий барқарорлигига таҳдид солмаслиини таъкидлади.

АҚШда Silikon водийси банки қулаши ортидан банкининг Британиядаги филиали ҳам ёпилади ва Британия стартаплари нохуш ҳолатларга ҳозирлик кўрмоқда.

Silikon водийси банки филиали ушбу мамлакатда чекланган фаолиятига эга ва молиявий тизимни қўллаб-қувватлаш учун муҳим функциясига эга эмас. Шу сабабли банк омонатларни тўлаш ёки қабул қилишни тўхтатади.

Саноат манбаларининг ҳисоб-китобларига асосан бу ҳаракат Британиядаги технологик стартапларнинг  30 фоизига таъсир қилиши ва 10 фоизини муаммога дуч қилиши мумкин.

АҚШнинг 4 йирик банки 9-март, пайшанба куни фонд бозорида 52 миллиард доллар йўқотди ундан кейин Осиё, кейин Европа банкларига етди.

Ёрлиқ