Энг баланд гўзал ва хавфли жойлар...
https://parstoday.ir/uz/news/world-i8173-Энг_баланд_гўзал_ва_хавфли_жойлар...
Айримлар энг баланд жойларда ҳам киприк қоқишмай тураверишади.
(last modified 2023-08-17T06:23:31+00:00 )
ноябр 07, 2016 09:28 Asia/Tashkent
  • Энг баланд гўзал ва хавфли жойлар..
    Энг баланд гўзал ва хавфли жойлар..

Айримлар энг баланд жойларда ҳам киприк қоқишмай тураверишади.

Бошқалар эса бунинг акси. Баландликдан қўрқиш ҳисси деярли барчада бор. Агар уни қай даражада эканлигини синаб кўрмоқчи бўлсангиз, дунёнинг энг баланд нуқталарига бориб кўринг, деб ёзмоқда xabardor.uz

Баландлик ҳиссиётини бошдан кечириш учун юзлаб метр тепада жойлашган шиша пол устига чиқсангиз ҳам бўлади. Шунда оёғингиз остида ястаниб ётган поёнсизликни кўриб, ваҳимага тушасиз. Лекин ҳавотирга ўрин йўқ, барчаси мустаҳкам қилиб ўрнатилган. Шимолий Америкада савлат тўкиб турган баланд тоғлар, Гранд-Каньон саёҳлар учун арзимас нарсадек кўринар, лекин уларга чиқиб кўриш керак бўлади.

Image Caption

 

 1.”Музлик Skywalk 2”нинг энг баланд нуқтасидан ястаниб ётган водийга боқиш, кишига ақл бовар қилмас ҳиссиёт улашади. Бу ерда узоқ туришнинг имкони йўқ, чунки сайёҳлар тўдаси ва шамол бунга ҳалақит беради. Шунга қарамай бу нуқта энг қизиқарли жой ҳисобланади.

Image Caption

 

 2. “Skywalk 2”дан туриб ўрмонлар салобатини кўриш мумкин.

Image Caption

 

3. Уиллис-Тауэр

 Чикагодаги Уиллис-Тауэр кузатиш нуқтаси барчага маълум ва машҳур. У ерга чиқиш учун 1353 метр баландликка кўтарилишга тўғри келади.

Image Caption

 

 4. Уиллис-Тауэр

 Бу ерда туриш вақти чегараланган. Ҳар бир сайёҳлар жамоаси учун ярим соат. Бу қоидани ўт ўчириш бўлими ўрнатган. Шу боис осмонўпар бино остида навбатда турган кўплаб инсонларни учратиш мумкин.

Image Caption

 

 5. Шанхайдаги бутунжаҳон савдо маркази 

Image Caption

 

 Шанхайдаги бутунжаҳон савдо маркази рўйхатимиздаги энг баланд бино ҳисобланади. Бу ердан шаҳарнинг ажойиб манзараси кўринади ва у энг кўп сайёҳлар борадиган жойлардан бири ҳисобланади.

Image Caption

 

 6. Шанхайдаги бутунжаҳон савдо маркази 

Image Caption

 

 7. “CN Tower” 

 Осмонўпар “CN Tower” биноси Шимолий Америкадаги энг таниқли жой саналади. “CN Tower” Торонтонинг бошқа бинолари ўртасида савлат тўкиб турибди.

Image Caption

 

 8. “CN Tower” 

Image Caption

 

 Бинонинг шиша айвонидан туриб, атрофни томоша қилишингиз мумкин. Бу ҳақиқий мўъжиза! Ўзингизни худди аттракциондагидек ҳис этасиз.

 

 9. “CN Tower” 

 Ташриф буюрувчиларга мустаҳкам камарлар берилади ва бинонинг қиррасида тик туришга имкон яратилади. Бу ҳақиқий даҳшат!

Image Caption

 

 

 10. “AlpspiX”

 “AlpspiX” майдончаси рус руҳияти ва немес Баухауси ҳиссиётини берувчи жойдир. 

Image Caption