март 28, 2023 13:02 Asia/Tashkent
  • Россия федерацияси: Швеция, Германия ва Дания
    Россия федерацияси: Швеция, Германия ва Дания " Шимолий оқим" ҳақида БМТга ҳисобот бериши керак

Россия давлати БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу мамлакатнинг " Шимолий оқим" газ қувуридаги саботаж бўйича мустақил тергов ўтказиш талабига қарши чиққани ортидан Швеция, Гермнимания, ва Даниядан БМТ Хавфсизлик Кенгашига ҳисобот беришини сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Россиянинг БМТдаги ваикли ўринбосари Дмитрий Полянский  ҳам Дания, Германия ва Швеция  " Шимолий оқим" лойиҳасини қўпорувчилик билан боғлиқ текширувлар ҳақида БМТ Хавфсизлик Кенгашига ҳисобот бериши керак деб таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши кеча Россиянинг " Шимолий оқим" газ қувуридаги саботажни мустақил тергов қилиш ҳақидаги таклифини рад этди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашида " Шимолий оқим" саботажини мустақил текширишни талаб қилган резолюция лойиҳасига овоз беришда 3 давлат уни ёқлаб, 12 давлат эса бу лойиҳадан бетараф қолди ва натижада резолюция лойиҳаси маъқулланмади. Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашидан " Шимолий оқим" газ қувуридаги саботажни текширишни сўрашига сабаб мамлакатнинг миллий текширувларига тўлиқ ишонч йўқлигини билдирган эди.

АҚШнинг таниқли жунрналисти Саймор Херш 8 февраль куни ҳисоботини чоп этди ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ғаввослари ўтган  2022-yйил ёз фаслида НАТО машғулотлари чоғида " Шимолий оқим" қувурларини йўқ қилиш учун портлвочи моддалар ўрнатганини маълум қилди.

Норвегия расмийлари ғаввослар ўрнатган бомбалар 3 ойдан сўнг фаоллашган деб хулоса қилган.

Ёрлиқ