Европанинг айрим қисмларида 18 давлат иштирокида НАТО машғулотлари бўлиб ўтди
Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг қўшма машғулотлари Европанинг бир қанча давлатларида бўлиб ўтди.
Ал Жазеера телеканалига кўра; Германия жанубидаги АҚШ ҳарбий базасида ўтказилган машғулотларда 1700 дан ортиқ аскар иштирок этди.
Уруш ўқ-дорилари қўлланилган ушбу машғулотда 18 давлатдан аскар иштирок этди, айни пайтда Дания ва Руминияда ҳам машғулот ўтказилди.
Ушбу машғулотлардан кўзланган мақсад уруш даврида НАТОга аьзо давлатлар кучлари ўртасидаги мувофиқлаштириш ва алоқани таьминлашдир.
Естонияда расман НАТОга аьзо бўлмоқчи бўлган Финляндия армияси қирувчилари Франсия, Голландия ва Эстония қирувчилари билан бирга машғулотларда қатнашди.
Латвияда шу ойнинг охиригача давом этадиган машғулотларда 10 давлат, жумладан АҚШ ҳам қатнашмоқда. Ушбу машғулотлардан мақсад НАТОга аьзо давлатлар армиялари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.