апрел 03, 2023 10:54 Asia/Tashkent
  • Корея ярим оролида АҚШ, Жанубий Корея ва Япония қўшма машғулотлари бўлиб ўтмоқда
    Корея ярим оролида АҚШ, Жанубий Корея ва Япония қўшма машғулотлари бўлиб ўтмоқда

Жанубий Корея, АҚШ ва Япония қуролли кучлари Корея ярим оролида сув ости кемаларга қарши қўшма ҳарбий машқларни ўтказмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида  бугундан бошлаб Жанубий Кореянинг  Жиужу ороли сувларида Вашингтон ва унинг иттифоқчиларинги икки кунлик қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилади деб эълон қилди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги шунингдек Шимолий Корея қуролларини сув остида кузатиш ва йўқ қилиш мақсадида бу мамлакат, АҚШ ва Япония ўртасида ўтказиладиган қўшма машғулотларда сув ости кемаларга қарши мобил қуролданг фойдаланиши кўзда тутилган деб қўшимча қилди.

Вашинтгтон, Сеул ва Токио давлатлари армиялари ўтган сентябрь ойида сув ости кемаларига қарши машғулотлар ўтказганди.

Кеча Шимолий Корея давлати тарқатган баёнотида, АҚШ ва Жанубий Кореянинг Япония иштирокидаги кўплаб машқларини қоаралб, агар  превентив чоралар АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчиларининг машғулотлари ва провакацион ҳаракталани тўхтатишга таъсир қилмаса, биз ядро қуролидан фойдаланишга мажбур бўламиз деб таъкидлади.

Ёрлиқ