БМТ хавфсизлик кенгаши Афғонистонда аёллар меҳнатини тақиқлаш бўйича йиғилиш ўтказди
(last modified Sat, 08 Apr 2023 12:44:30 GMT )
апрел 08, 2023 17:44 Asia/Tashkent
  • БМТ хавфсизлик кенгаши Афғонистонда аёллар меҳнатини тақиқлаш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди
    БМТ хавфсизлик кенгаши Афғонистонда аёллар меҳнатини тақиқлаш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистонда аёллар меҳнатини тақиқлаш масаласи ва бу ҳаракатга қандай муносабатда бўлиш ҳақида махсус йиғилиш ўтказди.

Эрон телералдиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Хавфсизлик кенгашгининг Афғонистондаги идораларида аёлларнинг ишлашини тақиқлангани масалаис бўшйича йиғилишида Ғарб давлатлари вакиллари  Афғонистонга ёрдам кўрсатиш жараёнини аёллар иштирокисиз  давом этиши мумкин эмаслигини таъкидладилар ва Толибонга ён бермаган ҳолда аёлларнинг меҳнат қилиш имкониятини таъминлайдиган асосий ечимига эришиш зарурлигии таъкидладилар.

Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя  Нью-йоркдаги учрашувидан сўнг, журналистлар билан суҳбатида, афғонистонлик аёллари меҳнатини тақиқлаш барчани ларзага солади деб баён этди. У шунингдек  БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатларнинг бир қатор вакиллари Толибон ҳукуматининг бу қарорига қарши таклиф қилган " фойдали ва мувозантли" позициясини қабул қилишга келишиб олган деб изоҳлади.

Британиянинг БМТдаги элчиси Барбара Вудворд ҳам  Афғонистонда инсонпарварлика ёрдамига катта эитёж борлигини таъкидлаб, БМТни аёллар иштирокисиз ёрдам операцияларини самарали амалга оширишга мажбурлаш мумкин эмас ва керак ҳам эмас деб таъкидлади.

БМТ Бош котибининг матбуот котиби, Стефан Дюжарик  ҳам ОАВ билан суҳбатда ташкилотнинг янги чекловлар бўйича позицияси ҳақида гапириб биз Афғонистон халқини ташлаб кетмаймиз ва инсонпарварлик ёрдамимиздан ҳам воз кечмаймиз деб айтди.