Судан республикасининг ўтиш даври бошқарув кенгаши раиси: вазият назорат остидадир
Судан армияси қўмондони ва ўтиш ҳукумати кенгаши раиси ҳеч қандай куч Бош қўмодонлик штаб-квартирасига кира олмади ва барча стратегик муассасалар ва вазият назорат остидадир, биз ҳалигача барча куч ва ҳарбий базаларни ишлатмадик деб маълум қилди.
Абдулфаттоҳ Албурҳон бошчилигидаги Судан армияси Ҳамидатий лақабли Муҳамад Ҳамдан Дағлу бошчилигидаги тезкор ҳарбий кучлари ҳукуматга қраши исён кўтаргани ва армия ҳам Қуролли кучлар бош қўмондонлигига қарши ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлгани ҳамда, тезкор ҳаракат кучларини Хартум аэропортини назорат остига олишга уриниши ортидан икки томон ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.
Судан қуролли кучлари ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашулар ортидан бу мамлакат президенлик гвардияси мамлакат армияси Бош қўмондонликни тўлиқ назорат қилади ва армия қўмондони ва Судан ҳукмрон кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Албарҳон хавфсиз жойда бўлиб ҳарбий амалиётларни шахсан кузатиб бормоқда деб қўшимча қилди.
Амм Суданнинг тезкор ҳаракати кучлари тарқатган баёнотида ҳозирда президент саройи,Байтулзиёфа ҳамда Хартум, Марви ва Албиз аэропортларини назорат қилаётганини иддао қилди.
2021 йилдаги бу мамлакатда давлат тўнтаришини бошчилик қилган Судангдаги тезкор ҳаракат кучлари ва армия ўртасидаги тўқнашувлар сўнгги ойларда янада кучайган ва бу тўқнашувлар мамлакат демократик ўтиш жараёнини жонлантириш учун сиёсий партиялар билан Халқаро қўллаб-қувватлаш хусусидаги келишувни имзоланиши кечиктирилишига олиб келган.