Москва чеккасида АҚШ дрони қулаб тушди
Россия пойтахти яқинидаги Ногинск шаҳрида АҚШда ишлаб чиқарилган дрон ҳалокатга учради.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Москва шаҳри яқинида жойлашган Ногинск шаҳарчаси расмийлари дрон яшил майдонда қулаганини маълум қилди.
Россия пойтахти яқинидаги Воровского қишлоғида Украинаниг UJ-22 учувчисиз самолёти эканлиги тахмин қилинаётган портловчи моддаларни олиб кетаётган дрон ҳалокатга учради.
Бу учувчисиз учоқ Канадада ишлаб чиқрилган M112 портловчи моддалар билан тўлдирилган ва Украина чегарасидан 480 километр узоқликда қулаган.
Ногинск минтақаси Москва шаҳридан 33 километр шарқда жойлашган бўлиб 103 мингга яқин аҳолига эгадир.
Бу шаҳарда Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг иккита шўъба корхонаси жойшлашгани айтилади.