Британияда 130 мингдан ортиқ давлат хизматчилари иш ташлаб митинг ўтказишди
(last modified Sun, 30 Apr 2023 14:06:52 GMT )
апрел 30, 2023 19:06 Asia/Tashkent

Британия мамлакатида 130 мингдан ортиқ давлат хизматчилари юқори инфляция харажатларига норрозилик билдириш учун иш ташлаб кўчаларга чиқди.

Эрон телерадиокомпаниясмининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Британияда  130 мингдан ортиқ давлат хизматчилари бу мамлакатдаги оғир турмуш шароитига нороозилик билдириб иш ташлашга чиқди ва маошларини оширишини талаб қилишди.

Бу мамлакатнинг юзлаб давлат хизматчилари Dauning-strit 10 (Британия Бош вазирининг уйи ва расмий идораси) атрофида тўпланиб қўлларида яшаш нархининг юқорилигига ишора қилувчи плакатларни ушлаб туришди.

Инфляция индексидаги мисли кўрилмаган сакраш ва Британияда яшаш ва турмуш нархининг чексиз ўсиши бу мамлакатнинг сўнгги ярим асрдаги энг ёмон иқтисодий шарроитга дучор этган.

Британиядаги иқтисодий ва турмуш муаммолари шунчалик жиддий ва чуқур бўлганки жамоат ишларидан тортиб темир йўл ва почта ходимларигача ҳамда ҳамширалар ва тез ёрдам ҳайдовчиларигача бўлган юз минглаб одамлар мавжуд вазиятга норозилик сифатида иш ташлашмоқда ва мамлакатга қарши чиқишмоқда, бу эса сўнги 30 йилдаги энг катта иш ташлаш ҳисобланади.

Британияда озиқ-овқат нархлари жорий  2023-йилнинг март ойида ўтган 2022-йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга ошди бу сўнгги 45 йилдаги энг юқори ўсишдир.