Сергей Лавров: Кремль саройига дронлар ҳужуми душманлик ҳатти-ҳаракат эди
(last modified Sat, 06 May 2023 05:25:45 GMT )
май 06, 2023 10:25 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров: Кремль саройига дронлар ҳужуми душманлик ҳатти-ҳаракат эди
    Сергей Лавров: Кремль саройига дронлар ҳужуми душманлик ҳатти-ҳаракат эди

Кеча Россия ТИВ раҳари Сергей Лавров Кремл саройига дрон ҳужумини душманлик ҳаракати сифатида баҳолаб, Россия ҳукумати бу ҳужумга жавобан аниқ чора кўради деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, чоршанба куни Россия президенти идораси Киев режимини Россия президенти Владимир Путинга суиқасд қилиш мақсадида Кремлга учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилишда айблади.

Украина ҳукумат расмийлари эса бу айбловларни рад этиб Кремль саройига дрон ҳужумида уларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини иддао қилди.

Шунингдек Москвага  тегишли шаклда ва зарурий вақтда жавоб қайтириш ҳуқуқни ўзида сақлаб қолиши ҳақида огоҳлантирди.

Сўнгги ҳафталарда Россия федерациясида Украина ҳужумлари ва қўпорувчилик амалиятлари янада ошган.

Рус расмийлари кеча сўнгги 24 соат ичида  Илский нефтни қайта ишлаш заводига 2 та дрон ҳаво ҳужуми ёнғинга олиб келганини маълум қилди.

Бошқа хабарга кўра Европа Иттифоқи кенгаши кеча Украинага қурол сотиб олиш учун 1 миллиард евро ажратишга келишиб олди.