Арманистон ва Озарбойжон республикаси ҳарбийлари тўқнашувида 2 нафар аскар ҳалок бўлди
Ройтерз ахборот агентлигинг бугунги хабарига кўра, Арманистон ва Озарбойжон республикаси армиялари чегаралари тўқнашувида икки аскар ҳалок бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ереван ва Боку ҳукуматлари ҳарбий кучлари ўртасида миномет ва учувчисиз учоқлардан фойдаланишни ўз ичига олган ўтишма кеча кетма-кет икки кун давом этди ва ҳар томондан бирдан аскар ҳалок бўлди ва пайшанбу куни ҳам икки давлат армияси тўқнашувида Озарбойжон республикасининг бир аскари ҳалок бўлди.
Шунингдек Арманистон Мудофаа вазирлиги ҳам Озарбойжон Республикаси чегараси яқинидаги " Сотек" қишлоғида арман кучлари миномёт ва учувчисиз учоқлар ҳужумига учраганини маълум қилди.
Бугун Ройтерз ахборот агентлиги ҳам Арманистон Мудофаа вазирлиги душманни ҳужумлари оқибатида бир арман аскарини ҳалок бўлгани ва яна бир аскарни яралангани ҳақида маълум қилганини эълон қилди.
Боку ҳукумати Мудофаа вазирлиги эса Арманистон учувчисиз учоқларининг Калбажар чегара ҳудудидаги позицияларига ҳужуми зарарсизлантирилгани бироқ унинг ҳарбий кучларидан бири ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Бу душманликларнинг авж олиши эса Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбойжон Президенти Илҳом Алиевни якшанба куни Брююселда икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли тинчлик келишувни муҳокама қилиши режалаштирилган бир пайтда содир бўлмоқда.