Украина Россия Ички ишлар вазирлиги ва хавфсизлик хизматига ҳужум қилди
Россиянинг Белгород вилояти губернатори Украина “қўпорувчи гуруҳи”нинг Ички ишлар Россия вазирлиги ва Хавфсизлик хизматига ҳужум қилганини маьлум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков айтди:Белгороддаги Ички ишлар вазирлиги ва Россия ФСБ хавфсизлик хизмати биноларига украиналик “қўпорувчи гуруҳи” ҳужум қилган ва хавфсизлик кучлари ушбу гуруҳнинг ҳужумини қайтарган.
Белгород губернатори шундай деди:"Қўпорувчи" гуруҳининг иккита алоҳида ҳужуми натижасида "Борисовка" ва "Грайворон" шаҳарларида уйлар ва офис бинолари зарар кўрди.
Реутерс хабарига кўра, аввалроқ Украина зирҳли техникасининг Граиворон чегара постида олдинга силжишини кўрсатувчи ҳаво видеоси эьлон қилинган.
Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маьлум қилди:Ушбу ҳужум ҳақида Россия президенти Владимир Путин хабардор қилинган ва “қўпорувчилар”ни қайтариш учун зарур чоралар кўрилмоқда.
Белгород губернатори тасдиқлади:Армия, чегара қўшинлари, президент қўриқчиси ва Россия хавфсизлик хизмати амалиёт ўтказмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, камида 8 киши жароҳатланган, 3 та уй ва офис биноси зарар кўрган.
Айни пайтда, яқинда Россия манбалари Украина учувчисиз учоғи ушбу мамлакатнинг “Воронеж” шаҳридаги ҳарбий обьектига ҳужум қилганини маьлум қилди.
Шу муносабат билан, Воронеж губернаторига кўра, душманнинг учувчисиз учоқлари ҳарбий обектларга ҳужум қилишга уринган, бироқ бу ҳужумлар қайтарилган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу дронлардан бири мудофаа чоралари туфайли ўз йўлидан четга чиқиб, қулаган, иккинчи дрон эса Россия мудофааси томонидан уриб туширилган.