Белорусда Россиянинг тактик ядровий қуролларини жойлаштириш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди
Олдинги келишувга асосан Москва ва Минск ҳукуматлари Россиянинг тактик ядровий қуролларини жойлаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қўшимча, Россия ва Белорус мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ва Виктор Хренин бугун Белорус ҳудудларида Россиянинг тактик қуролларини жойлаштирилиши хусусидаги ҳужжатни имзоладилар. Эслатиб ўтамиз, Москва ва Минск ҳукуматлари жорий йил бошида (2023-йил) Рооссия тактик ядро арсеналининг бир қисмини Белорусда жойлаштиришга келишиб олганди.
Россия федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу бу шартномани имзолаганидан кейин, Ғарб давлатлари Россия ва Белорусга қарши эълон қилинмаган уруш олиб бораётгани ҳамда НАТО ҳаракатлари эса энг жанговар ҳолатига оли келинганини эслатиб, НАТОнинг таҳдидлари Россия ва Белорус ҳукуматларини жавоб чоралари кўришга ўндамоқда деб аниқлик киритди.
Белорус мудофаа вазири, ўз сўзларида Россия билан келишув Белорус ҳудудида " Искандар -М" ракетаси ва S-400 ракета ҳужумига қарши тизимини жойлаштирилишига рухсат бериишини маълум қилди.
Белорусда Россия ядро қуролининг жойлаштирилиши АҚШ ядро қуролларини НАТО аъзоси бўлган Европа давлатларига ўтказилишига жавобан амалга оширилгани айтилмоқда.