Россиянинг Европа оддий қуролли кучлари шартномасидан чиқди
-
Россиянинг Европа оддий қуролли кучлари шартномасидан чиқди
Россия президенти ўз мамлакатининг “Европанинг оддий қуролли кучлари” шартномасига аьзолигини қонуний равишда имзолаш орқали тугатди.
Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома 1990-йил 19-ноябрда Парижда НАТОга аьзо 16 та давлат ва Варшава шартномасига аьзо 6 та давлат вакиллари томонидан имзоланган. Бу шартнома Европадаги оддий ҳарбий техниканинг асосий турларига чекловлар қўяди ва қўшимча қуролларни йўқ қилишни режалаштирган.1999-йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Истанбулда бўлиб ўтган саммитида ушбу шартноманинг янгиланган таҳрири имзоланган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин душанба куни бу давлатни Европа оддий қуролли кучлари шартномасидан чиқазган. Ушбу ҳужжатнинг мазмуни Россия ҳукуматининг ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
2007 йилда Россия "НАТО давлатлари Мослашув келишувини ратификация қилмагунча ва ушбу ҳужжатни виждонан амалга оширишни бошламагунча" шартномадаги иштирокини тўхтатди.
Москва узоқ вақтдан бери НАТО ҳарбий иттифоқининг кенгайиши, жумладан, Варшава шартномасининг собиқ қисмларининг аннексия қилиниши шартномани бузаётганидан шикоят қилиб келади.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам огоҳлантирди:Стратегик барқарорлик соҳасида “катта вакуум” мавжуд бўлиб, бунинг учун халқаро хавфсизлик соҳасида янги келишувларга эга бўлиш зарур.
Песковнинг баёнотларига кўра, бу соҳада бўладими, қурол назорати соҳасида ёки стратегик барқарорлик соҳасида бўладими, албатта, ҳозирда катта бўшлиқ мавжудки, вазиятни тартибга солиш учун халқаро ҳуқуққа мувофиқ янги қонунлар ўрнатиш орқали уларни назарий жиҳатдан дарҳол ҳал қилиш керак.