май 30, 2023 09:15 Asia/Tashkent
  • Украинадаги урушда ҳалок бўлган америкалик ёлланма аскарлар сони ошкор қилинди
    Украинадаги урушда ҳалок бўлган америкалик ёлланма аскарлар сони ошкор қилинди

“Вашингтон Пост” газетаси Украинадаги урушда қатнашган 16 га яқин америкалик ёлланма аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

“Вашингтон Пост” газетасининг ёзишича, АҚШнинг сўнгги урушлари аста-секин тарихга ўтиб кетганидан сўнг, баъзи фахрийлар Украинада жанг қилишга қарор қилишди ва камида 16 киши ҳалок бўлди. “Вашингтон Пост” мақоласида айтилишича, Украина қўшинларига қўшилган америкаликлар Украинага якка тартибда борган ва Жо Байден, АҚШ президенти ва унинг маьмуриятининг бошқа аьзоларининг расмий ва такрорий огоҳлантиришларига эьтибор бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Киев яқинидаги жангларда 2500 дан ортиқ хорижий ёлланма қўшинлар иштирок этаётганини маьлум қилганди.

Яна бир янгилик шундаки, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни Кенияга сафари чоғида матбуот анжуманида Голландия ва Дания каби баьзи Европа давлатларининг украиналик учувчиларни ўқитишга тайёр эканлигини Ғарб гегемонлиги ва Америк рози қилиш йўналишида деб баҳолади.

Европа давлатларининг украиналик учувчиларни Ф-16 қирувчи самолётлари билан учишга тайёрлашга тайёрланишига жавобан, Лавров шундай деди:Россия қуролли кучлари Украинага юборилган Ф-16 қирувчи самолётлари флоти мавжудлигига жавоб бериш имкониятига эга.

Ёрлиқ