Германиянинг Ҳинд-Тинч океанида ҳарбий иштирок этиш қарори
(last modified Mon, 05 Jun 2023 11:13:13 GMT )
июн 05, 2023 16:13 Asia/Tashkent
  • Германиянинг Ҳинд-Тинч океанида ҳарбий иштирок этиш қарори
    Германиянинг Ҳинд-Тинч океанида ҳарбий иштирок этиш қарори

Германия мудофаа вазири Сингапур хавфсизлик йиғилишида мамлакатнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасига иккита ҳарбий кема юбориш қарорини эълон қилди.

2-4 июн кунлари Сингапурда “Шангри-Ла учрашуви” деб номланган 20-халқаро учрашув бўлиб ўтди. Бир қатор Осиё, Европа ва Америка давлатларининг вазирлари ва ҳарбий амалдорлари Сингапурда йиғилиб, Осиё-Тинч океани минтақаси олдида турган энг долзарб муаммоларни муҳокама қилишди.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, Германия мудофаа вазири Борис Писториус кеча якшанба куни Хитой ва Тайван ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётгани ва томонлар ўртасида Жанубий Хитой денгизи бўйича келишмовчиликлар бўйича ўзингинг давлати келаси йили Ҳинд-Тинч океанига иккита ҳарбий кема юборишини айтди.

Писториус, Сингапурнинг Шангри-Ла шаҳрида бўлиб ўтган халқаро йиғилишда сўзлаган нутқида, Ҳиндистон-Тинч океани минтақасига немис қўшинларини юбориш учун баҳона сифатида, қоидаларга асосланган халқаро тартибни қўллаб-қувватлаш ва асосий денгиз йўлларини ҳимоя қилишни кўрсатди.

Германия Мудофаа вазирлиги яна  2021-йилда Ҳинд-Тинч океани минтақасига ҳарбий кема жўнатиш тўғрисида баёнот берди ва бу ҳудудга яна иккита кема жўнатилганини тасдиқлади.

Германия мудофаа вазири бу давлатнинг ҳарбий кемаларини юбориш бошқа ҳеч бир давлат учун таҳдид эмаслигини иддао қилди ва шундай деди:“Ушбу кемаларни юборишдан мақсад халқаро сувларда халқаро тартиб ва ​​имзоланган қонунларни ҳимоя қилишдир”.

Хитой ва Шимолий Корея Ғарбнинг, хусусан, Қўшма Штатларнинг минтақадаги ҳарбий иштироки ва Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг провокацион ҳаракатлари беқарорлик, милитаризм ва қуролланиш пойгаси сабабчиси сифатида таьрифлайди.