Американинг нуқсонли қуроллари украиналикларни ўлдирмоқда
(last modified Tue, 06 Jun 2023 04:43:27 GMT )
июн 06, 2023 09:43 Asia/Tashkent
  • Американинг нуқсонли қуроллари украиналикларни ўлдирмоқда
    Американинг нуқсонли қуроллари украиналикларни ўлдирмоқда

Айрим ғарб матбуотига кўра, Украинага юборилган Америка қуролларининг аксарияти нуқсонлидир.

Ўтган март ойида Қўшма Штатлар эълон қилдики, Украинага мамлакатнинг "қарши ҳужум" қилиш қобилиятини қўллаб-қувватлаш учун "Страйкер" зирҳли транспортёрларини етказиб беради, бироқ Европа газеталарининг сиздирилиши бунинг аксини исботлайди.

Бу ҳақда “Телеграпҳ” газетаси фош қилди:Яқинда Украинага етказилган Америка зирҳли транспортёрларининг аксарияти техник жиҳатдан носоз эканлиги, шу жумладан Украина парашютчи бўлинмаларига етказиб берилган машиналар ҳам нуқсонли эканлиги аниқланди.

Шу муносабат билан Франсиянинг “Ле Монде” газетаси маьлум қилди:Фақат битта бўлинмада Страйкер автомобилларининг 76 фоизи жанговар ҳаракатларда фаол бўлишига тўсқинлик қиладиган нуқсонларга эга.

Бу ҳақда “Дайли Маил” газетаси ҳам ёзган:Жами 68 та автомашинадан 52 таси ёмон ҳолатда, электрон ва ҳаракатланиш тизимларида кўплаб нуқсонлар мавжуд.

Аскарлар, шунингдек, ёнилғи насослари, алоқа тизимлари, азот манбалари ва бошқаларнинг ишдан чиқишидан шикоят қиладилар.

Бошқа томондан, Американинг "Дефенcе Неwс" сайти Пентагон бош инспекторига иқтибос келтирган ҳолда тасдиқлади:АҚШнинг Қувайтдаги базасидаги аввалги омборлардан Украинага юборилган ускуналар жанговар ҳаракатларга тайёр эмас.

Олтита М777 гаубицасининг барчаси ва 29 та М1167 юқори ҳаракатчан ғилдиракли кўп мақсадли транспорт воситаларининг 25 таси миссияга тайёр эмас эди ва АҚШ Европа қўмондонлиги жиҳозларни Украинага жўнатишдан олдин таъмирга муҳтож эди.

Ёрлиқ