Барак Абама Доналд Трамп билан учрашувни конструктив деб атади
(last modified Fri, 11 Nov 2016 13:08:34 GMT )
ноябр 11, 2016 18:08 Asia/Tashkent
  •  Барак Абама Доналд Трамп билан учрашувни конструктив деб атади

Америка қўшма штатлари президенти Барак Абама, АҚШ президентлиги сайловида ғалабани қўлга киритган Доналд Трамп билан учрашувни конструктив деб атади

Америка қўшма штатлари президенти Барак Абама, АҚШ президентлиги сайловида ғалабани қўлга киритган Доналд Трамп билан учрашувни конструктив деб атади ва шундай айтдики, кенг қамровли мавзулар ҳақида янги сайланган президент билан суҳбат бўлиб ўтди. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Барак Абама пайшанба куни Оқ уйда ўтказилган ушбу учрашувдан сўнг, ДоналдТрамп билан давлатни ва ички ҳамда ташқи сиёсатни тақдим этиш жараёни хусусида музокара ўтказган. Доналд Трамп ҳам АҚШ президенти Барак Абама билан учрашганидан ўз хурсандчилигини билдириб ушбу учрашувни ижобий деб баҳолади ва у ва Барак Абама ўртасида давлатни топшириш ишларида ҳамкорлик қилишига умидворлик билдирди. Барак Абама охирги ойларда сайлов кампаниясида демократлар номзоди бўлмиш Ҳиллари Клинтонни ҳимоя қилиб келган эди. Сайлов учрашувларида ҳам Барак Абама Доналд Трампни устидан кулиб уни АҚШ президенти салоҳиятига эга эмас деб айтган эди.