Американинг ЮНЕСКОга қайтишга уринмоқда
-
Американинг ЮНЕСКОга қайтишга уринмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)дан чиққанидан 6 йил ўтиб, АҚШ ҳукумати мамлакатни ушбу ташкилотга қайта аъзо бўлишини расман сўраб мактуб йўллади.
2017-йилда Доналд Трамп президентлиги даврида АҚШ “ЮНЕСКО” Исроилнинг душмани деган баҳона билан ушбу ташкилотдан чиқишини эьлон қилган эди. Вашингтоннинг ушбу ҳаракати 2017 йил 31 декабрда кучга кирди.
Фаластин ташкилотга аьзо бўлганидан кейин АҚШ аввалроқ (2011-йилда) ЮНЕСКОни молиялаштиришни тўхтатган эди.
Ассоcиатед Пресс агентлигининг хабар беришича, БМТнинг илмий ва маданий ташкилоти ЮНЕСКО душанба куни АҚШнинг ушбу ташкилотга аьолик тўловлари сифатида тўланмаган 600 миллион долларни тўлаб, қайта аьзо бўлиш қарорини эьлон қилган.
Ричард Верма, АҚШ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ўтган ҳафта ЮНЕСКО Бош директорига АҚШнинг ушбу ташкилотга қайтишини расман сўраб, мактуб йўллади.
Ушбу хабарга кўра, Америка расмийлари изоҳига кўра, ушбу ташкилотга қайтиш қарори Хитойнинг ушбу ташкилотдаги таъсирини ошиши, айниқса Қўшма Штатлар чиқиб кетганидан кейин ва Вашингтон йўқлиги туфайли юзага келган бўшлиқни тўлдириш хавотири туфайли қабул қилинди.
ЮНЕСКОдан ташқари Трамп Париж келишуви деб номланувчи иқлим ўзгариши бўйича халқаро шартнома ва Эрон билан 2015-йилги ядровий келишувдан ҳам чиққан.
Американинг халқаро шартномалардан чиқиши халқаро ҳамжамият томонидан кўплаб танқидларга учради ва халқаро мажбуриятларни бажариш нуқтаи назаридан мамлакатнинг ишончини шубҳа остига қўйди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Вашингтон ваьдаларидан воз кечаётгани, ҳатто имзоланган келишувлар ҳам Америка томони томонидан бузиб қўйилиши мумкинлигини айтган эди.