Украина уруши бошланганидан бери отишга тайёр ядро каллаклари кўпайди
Стокголмдаги Халқаро тинчлик тадқиқотлари институти эьлон қилдики, Украина инқирозидан кейин ядровий давлатлар ўзларининг қурол-яроғ арсеналини жиддий равишда модернизация қилмоқдалар ва ривожлантирмоқдалар.
Рашатудининг сўзларига кўра, Стокголм халқаро тинчлик тадқиқотлари таҳлил маркази дунёда геосиёсий кескинлик кучайиб бораётганига ишора қилган ҳисоботида ядровий кучларнинг тегишли ядро арсеналларини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш мақсадидаги ҳаракатларини эьлон қилган.
Ушбу таҳлил марказининг ҳисоб-китобларига кўра, 2023-йил январигача Россия, Америка, Буюк Британия, Франсия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва сионистик режим жами 12512 та ядро каллакларига эга бўлади, бу ўтган йилга нисбатан 86 та каллак кўпдир.
Ушбу ҳисоботда, шунингдек, январ ойигача дунёдаги ядро қуролларининг 90% га эга бўлган Россия ва Қўшма Штатлар мос равишда 1,674 ва 1,774 та отиш учун тайёр каллакларга эга бўлган.
Стокголм Тинчлик таҳлил маркази маълумотларига кўра, Хитойнинг ядро арсенали сўнгги бир йил ичида 350 тадан 410 тагача ўсган.
Шунингдек, маьлумотларга кўра, 2022-йилда ядро қуролини яратишга сарфлаган 43,7 миллиард доллар билан АҚШ бу соҳада дунёнинг турли мамлакатлари орасида илғорлик қилмоқда, Хитой 11,7 миллиард доллар ва Россия 9,6 эса миллиард доллар билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.
Ядро қуролларини бекор қилиш бўйича халқаро кампания яқин йилларда ядро қуролини яратишга сарфланадиган маблағлар ошишини башорат қилган.