Песков: ғалла экспорти бўйича келишувни узайтириш истиқболи йўқ
Россия президенти матбуот котиби, Қора денгиз орқали дон ва буғдой экспорти бўйича келишув натижаси ва фойдасидан умид йўқлигига тўхталиб уни узайтириш истиқболи ҳам йўқ деб изоҳлади.
Спутник сайтининг хабар қилишича Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бугун Кремлда ўказилган матбуот анжуманида Россия мамлакати Қора денгиз орқали дон экспорт бўйича келишув масаласида ўз мажбуриятларига риоя қилишни маълум қилиб, Украина ҳақидаги қисм ҳали амалга оширилмаган ва бу жараён абадий давом эта олмайди деб қўшимча қилди.
Украинага уруш бошлангач жаҳон ғалла бозори кўплаб муаммоларга дуч келди. Россия ва Украина эса энг йирик ғалла ва дон етиштирувчи ва экспорт қилувчи мамлакатлар ҳисобланади.
Ўтган 2022-йилнинг 22-июлида Туркия, Украина, Россия ва БМТ Истанбул шаҳрида Анқара воситачилигида " Украина портларидан ғалла ва озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз олиб ўтиш" тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Шартнома жорий 2023-йил 17 майда яна 2 ойга узайтирилган.