Туркия: Швеция ўз мажбуриятларини бажарса, НАТОга аьзо бўлиши мумкин
Туркия Миллий мудофаа вазири Швеция уч томонлама келишувга кўра ўз мажбуриятларини аниқ бажарса, НАТОга аьзо бўлиши мумкинлигини айтди.
Туркия Стокголм терроризмга (ПКК) қарши курашда кўпроқ ҳаракат қилиши керак, дея Швециянинг НАТО аьзолигини қабул қилишдан ҳозиргача бош тортди.
Туркия ҳукумати Стокголм ПКК гуруҳининг 100 нафар аьзосини Анқарага етказиб бермагунча Швециянинг НАТОга аьзолигини қўллаб-қувватламаслигини маьлум қилди.
ТРТнинг хабарига кўра, Туркия мудофаа вазири Яшар Гулер Брюсселдаги НАТО мудофаа вазирлари йиғилишидан сўнг, 17-июн, шанба куни журналистларга берган интервюсидасида айтди:“Ушбу йиғилишда терроризмга (ПКК) қарши кураш борасидаги таьсирчанлигимизни билдирдик”.
Гулер қўшимча қилди:Бу йиғилишда Туркиянинг ПКК/ЙПГ/ПЙД, Фету, ИШИД, Ал-Қоида ва бошқа террор гуруҳларига қарши қатьий кураш олиб боришдаги қатьийлигини таькидладик ва бу борада барча иттифоқчиларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашини кутаётганимизни айтдик.
Туркия мудофаа вазири шундай деди:НАТО Бош котиби Енс Столтенберг ва бошқа бир қанча ҳамкасбларимиз билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказдик ва НАТОнинг “очиқ эшиклар сиёсатини” қўллаб-қувватлашимизни маьлум қилдик. Аммо Швеция уч томонлама меморандумдаги мажбуриятларини аниқ амалга оширса, Финляндия сингари НАТОга аъзо бўлиши мумкин.
Яшар Гулер, шунингдек, Украина иши билан боғлиқ ҳолда ғаллани тез, хавфсиз ва режали тарзда ташишни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади:Қора денгиз дон лойиҳаси доирасида мингга яқин кемалар орқали Украина портларидан 32 миллион тоннага яқин дон жаҳон бозорларига олиб чиқилди.