Америка дунёдаги энг катта аёллар қамоқхонасидир
Эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбланган маҳкум аёллар улуши 1986 йилдаги 12 фоиздан 2020 йилда 25 фоизгача ошган.
Тасним агентлиги маьлумотларига кўра, Америкадаги давлат қамоқхоналарида сақланаётган аёлларнинг 58 фоиздан ортиғининг 18 ёшгача бўлган болалари бор.
1980-2021 йиллар оралиғида қамоқхонадаги аёллар сони 525 фоиздан ошиб, 1980-йилдаги жами 26 326 нафардан 2021-йилда 168 449 нафарга етди. 2021-йилда қора танли аёлларнинг қамоққа олиш даражаси оқ танли аёлларга нисбатан 1,6 баравар кўп эди. Лотин аёллари оқ танли аёлларга қараганда 1,3 баравар кўп қамалган.
Аёллар гиёҳвандлик ва мулк билан боғлиқ жиноятлар учун эркакларникига қараганда кўпроқ қамоққа олинади. Қамоқхонадаги аёлларнинг 25 фоизи гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда, қамоқдаги аёлларнинг 19 фоизи мулкий жиноятларда айбланган.
Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбланган маҳкум аёлларнинг улуши 1986 йилдаги 12 фоиздан 2020 йилда 25 фоизгача ошди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг яқинда эълон қилган ҳисоботига кўра, 2021 йилда дунё бўйлаб 296 миллиондан ортиқ одам гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган, бу 10 йил ичида 23 фоизга ошганини кўрсатади.