Россия: НАТОнинг бу давлатга таҳдидлари ортиб бормоқда
Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг (НАТО) ҳарбий инфратузилмасининг мамлакат чегаралари яқинида яратилгани ва разведка фаолияти фаоллашгани ва Европада тактик ядро қуроллари мавжудлигига ишора қилиб, НАТОнинг Россияга қарши таҳдидлари ортиб бормоқда, деб таькидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Никлай Патрушев бу пайшанба куни баёнот бериб, бу мамлакатда уруш баҳонасида Украинага қурол юбориш оқибатлари ҳақида НАТОни яна бир бор огоҳлантирди:Бу жараён нафақат Россия ва НАТО ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши хавфини келтириб чиқаради, балки бу қуролларнинг террорчи, исёнчи ва жиноий гуруҳларга ўтиши эҳтимоли туфайли бутун дунёни беқарорлаштириши мумкин.
Бир неча ой давомида Россия ҳукумати Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг (НАТО) Шарқий Европадаги экспансионизми ҳақида огоҳлантириб, АҚШ ва НАТОга хавфсизлик кафолатларини таклиф қилди, аммо бу таклифлар рад этилди.
Украинанинг НАТОга аьзо бўлиш ва Ғарбдан бир неча миллион доллар ёрдам олиш бўйича қайта-қайта сўровлари билан бир вақтда Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари 2022-йилнинг 24-февралида Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғи билан бошланди ва давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия бир неча бор Америка ва унинг иттифоқчиларини НАТОнинг Европада, айниқса унинг чегаралари яқинида экспансионизми ҳақида огоҳлантирган.