Германия Швециянинг НАТО аъзолиги учун Эрдоғаннинг шартига муносабат билдирди
(last modified Tue, 11 Jul 2023 06:25:05 GMT )
июл 11, 2023 11:25 Asia/Tashkent
  • Германия Швециянинг НАТО аъзолиги учун Эрдоғаннинг шартига муносабат билдирди
    Германия Швециянинг НАТО аъзолиги учун Эрдоғаннинг шартига муносабат билдирди

Германия канслери Туркиянинг Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш шартига муносабат билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Германия канслери Олаф Шулс Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Швециянинг НАТОга аьзо бўлиш шарти Туркиянинг Европа Иттифоқига аьзо бўлиши ҳақидаги баёнотига жавобанайтди:Швециянинг НАТОга аьзо бўлиши Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши билан ҳеч қандай алоқаси йўқ

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир неча соат олдин Анқаранинг Швециянинг НАТОга аьзолигига розилик беришнинг якуний шарти Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш сўровига рози бўлиш эканлигини маьлум қилди.

Аввалроқ Эрдўғон НАТО саммитида иштирок этиш учун Вилнюсга учишдан олдин айтган эди:Туркия 50 йилдан бери Европа Иттифоқи эшигида кутмоқда. Европа Иттифоқининг эшиклари Туркияга очилса, биз ҳам НАТО эшикларини Швецияга очамиз; Финляндия билан қилганимиз каби.

Россиянинг Украинага ҳужумидан сўнг Финляндия ва Швеция Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) аьзо бўлиш учун ариза берди, бу ташкилот барча а’золарининг розилигига боғлиқ ва кўп томонлама музокаралар кўплаб тўсиқларга дуч келди.

2023 йил 31 мартда Финляндия сўрови ушбу ҳарбий иттифоқнинг барча аъзолари томонидан маъқулланди; Лекин Швеция ҳалигача Венгрия ва Туркия келишувини кутмоқда.

Сешанба ва чоршанба кунлари Литва пойтахти Вилнюсда бўлиб ўтадиган ушбу ҳарбий алянс саммитида НАТОга аьзо давлатлар раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.