июл 15, 2023 14:19 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон “Чандраян” космик кемаси коинотга учирилди
    Ҳиндистон “Чандраян” космик кемаси коинотга учирилди

Санскрит тилида ой араваси деган маънони англатувчи Чандраян жума куни Ҳиндистоннинг жанубий Андхра-Прадеш штатидаги Сатиш Дҳаwан космик марказидан учирилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Ушбу космик кема 300 000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади ва агар ҳамма нарса режа бўйича кетса, у тахминан 15-20 кун ичида Ой орбитасига киради.

“Чандраян-3” космик аппарати Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) томонидан қурилган бўлиб, унинг мақсади Ой юзасига хавфсиз қўниш, маьлумотларни йиғиш ва Ой таркиби ҳақида кўпроқ маьлумот олиш учун бир қатор илмий тажрибалар ўтказишдан иборат.

Агар бу операция муваффақиятли ўтса, Ҳиндистон Россия, Америка ва Хитойдан кейин Ойга етиб борган тўртинчи давлат бўлади.

2019-йил бошида Ҳиндистоннинг иккинчи ой миссияси Чандраян-2 ишга туширилган, бироқ Ой юзасига қўна олмади.

Ёрлиқ