Белоруссия Полшанинг Вагнер қўшинлари ҳақидаги иддиосини рад этди
Беларус президенти Полшанинг Вагнер қўшинлари ҳақидаги даъвосини рад этди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Беларус президенти Александр Лукашенко сешанба куни Полшанинг Вагнер қўшинларининг Беларус-Полша чегарасига ўтиши ҳақидаги даьвосини рад этиб, шундай деди:Вагнер кучлари Беларус-Полша чегараси томон ҳаракат қилмади.
Аввалроқ Полша бош вазири Матеуш Моравецки ўтган шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вагнер гуруҳининг 100 нафар аскари Полша чегараси яқинидаги Беларуснинг Гродно шаҳрига яқинлашганини иддио қилган эди.
Айни пайтда, Беларус президенти Александр Лукашенко айтди:У янги шартномавий армия тузиб, унда Вагнер гуруҳидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Беларус президенти ўз мамлакати урушда қатнашмоқчи эмаслигини таькидлаб, қўшимча қилди:Армияда янги бўлинманинг ташкил этилиши фақат мудофаа қобилиятини оширишдир.
Беларус мудофаа вазири Виктор Хорнин ҳам аввалроқ шартнома бўйича ҳарбийлар Беларус армиясининг 60% ни ташкил этишини айтди.