Трампга қарши жиноий айблов ва унинг собиқ ўринбосарининг муносабати
Доналд Трамп федерал катта ҳакамлар ҳайьати томонидан 2021-йил 6-январда АҚШ Капитолийсига ҳужумга олиб келган 2020-йилги сайлов натижаларини бекор қилиш ҳаракатлари билан боғлиқ тўртта жиноий айблов бўйича айбланди.
Трампга қарши айбловда шундай дейилган:"Сайлов кунидан сўнг дарҳол судланувчи қонуний овозларни пасайтириш ва сайлов натижаларини бекор қилиш учун ноқонуний воситаларни қидирди".
2021-йил 6-январ куни АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп тарафдорлари 2020-йилги президентлик сайлови натижаларини тасдиқлашга тўсқинлик қилиш мақсадида Конгресс биносига ҳужум қилишди.
АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди:Олти киши Доналд Трампга 2020 йилги сайлов натижаларини ўзгартиришга уринишида ёрдам берди.
Трампга ёрдам берганларнинг исмлари тилга олинмаган бўлса-да, берилган тавсифлардан фойдаланиб, улардан беш нафарини аниқлаш мумкин, жумладан, Трампнинг собиқ адвокати Руди Жулиани.
Трампнинг президентлик давридаги собиқ вице-президенти ва Республикачилар партиясидаги ҳозирги рақиби Майк Пенс 2021-йил 6-январда АҚШ Конгрессига уюштирилган ҳужум билан боғлиқ тўртта жиноий ишда айбланганидан кейин унинг ҳаракатларини қаттиқ танқид қилди.
Пенс "Х" (собиқ Тwиттер)даги хабарлар қаторида шундай ёзган:Айблов хулосаси ўзини Конституциядан устун қўйган ҳар қандай киши ҳеч қачон Қўшма Штатлар Президенти бўлмаслиги кераклиги ҳақида муҳим эслатмадир.
Аввалроқ Пенс Трампни 2021-йил 6-январ куни тарафдорлари Конгресс биносига уюштирган ҳужумдаги роли учун бир неча бор танқид қилган эди.
Трамп ҳам, Пенс ҳам 2024-йилги президентлик сайловларида иштирок этишларини эьлон қилишди.