Боррел  ҳақоратли сўзларига Москванинг кескин муносабати
(last modified Sun, 20 Aug 2023 09:38:54 GMT )
август 20, 2023 14:38 Asia/Tashkent
  • Боррел  ҳақоратли сўзларига Москванинг кескин муносабати
    Боррел  ҳақоратли сўзларига Москванинг кескин муносабати

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мулозимининг ҳақоратига жавобан, Европа ҳасаддан гапирадиган банкрот одамга ўхшайди, деди.

Шанба куни Испания газетасига берган интервюсида Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жосеп Боррел Россияни “иқтисодий митти” деб атади ва мамлакат эгаси ядровий қуролга эга бўлган ёқилғи қуйиш шохобчасига ўхшаб қолганини таькидлади.

Боррелнинг Россия Федерациясига нисбатан ҳақоратли баёнотлари ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг муносабати билан бирга келди.

Мария Захарова шанба куни кечқурун “Ряновсти” каналига берган интервюсида шундай деди:"Биринчидан, эркак ёки аёл эканлигини ҳал қила олмайдиган одамлар якуний хулосага келгунга қадар жим бўлганлари маъқул."

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:“Европа Иттифоқи ҳамма нарсадан айрилган ва ёқилғи қуйиш учун юқори сифатли ёқилғидан фойдалана олмайдиган банкротга ўхшайди. Шу билан бирга, Россия ёқилғи савдосини давом эттирмоқда, аммо европаликларнинг савдоси бу қитъадан ташқарига оқиб чиқди.

Бу россиялик дипломат таъкидлади:“Учинчидан, ядровий қуролга келсак, фақат битта Европа Иттифоқи давлати мавжуд, қолганлари эса уни ишлаб чиқара олмади. Демак, бу мамлакатларда фахрланадиган ҳеч нарса йўқ, шунинг учун улар ғазаб билан муносабатда бўлишади”.

Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳам ўзининг Телеграм-каналида шундай ёзди:Бироз вақт ўтгач, ғарб ҳукуматлари ўзгаради, уларнинг элитаси тўйиб, музокаралар ва ўт очишни тўхтатишни сўрай бошлайди.

Халқаро энергетика агентлиги (ИЕА) аввалроқ Россия газ захираларини Европага етказиб бериш бутунлай тўхтатилса, бу қитьада қиш жуда оғир кечиши ҳақида огоҳлантирган бир пайтда Европа расмийларининг Россияга нисбатан ҳақоратли сўзлари айтилмоқда.

Ёрлиқ