август 23, 2023 15:25 Asia/Tashkent
  • Дмитрий Медведев: Жанубий Осетия ва Абхазиянинг Россияга қўшилиши эҳтимоли бор
    Дмитрий Медведев: Жанубий Осетия ва Абхазиянинг Россияга қўшилиши эҳтимоли бор

Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Абхазия ва Жанубий Осетияда Россияга қўшилиш масаласида ҳалигача кўплаб тарафдорлари борлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Украина ва Грузияни НАТОга азъо бўлишини бу ташкилот аъзолари  қўллаб қувватлаган НАТОнинг 2008  йилда Руминянинг Бухарест шаҳридаги йиғилиши Грузия урушини келиб чиқиши ва натижада Абхазия ва Жанубий Осетияни бу республикадан ажралишига олиб келди.

Бухарест учрашувидан сўнг Украина уруши  (2014-йил) Қрим ярим оролини бу респубилкадан ажралиши ва  2022-йил  24-февралда бошланган Украина уруши бу мамлакат шарқидаги кўпроқ ҳудудларни ажратилишига сабаб бўлди.

Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўз мақоласида Россияга қўшилиш масаласи Абхазия ва Жанубий Осетияда ҳамон кўплаб тарафдорларга эга ва бу масала учун етарли сабаблар мавжуд бўлса қўшилиш амалга оширилиши мумкин деб эълон қилди.

Дмитрий Медведев ўз сўзларида Ғарбни НАТОга қўшилиш эҳтимоли масаласини кўтариб Россияда кескинликни келтириб чиқараётанликда айблади.

Ал-Олам телеканининг хабар қилишича, Медведев  бу икки вилоят мустақилигини тан олинганиниг 15-йиллиги муносабати билан чоп этилган мақоласидаа Россия ўз хавотирларини ҳақиқатга айланишини кутиб турмаслигини таъкидлади.

Абхазия ва Жанубий Осетия 1991 йилда шўролар ититфоқи парчалангач мустақилликка эришганди.

Ёрлиқ