Дмитрий Медведев: Ғарб уччинчи жаҳон урушини бошлашга уринмоқда
(last modified Sat, 26 Aug 2023 15:34:15 GMT )
август 26, 2023 20:34 Asia/Tashkent
  • Дмитрий Медведев: Ғарб уччинчи жаҳон урушини бошлашга уринмоқда
    Дмитрий Медведев: Ғарб уччинчи жаҳон урушини бошлашга уринмоқда

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Ғарб давлатлари дунёни уччинчи жаҳон урушига олиб боришга фаол ҳаракат қилаётгани ҳақида огоҳлантирди.

ИРНА ахборот  агентлигининг хабар қилишча, Дмитрий Медведев бугунги суҳбатида “албатта агар Ғарб давлатлари бизни тинглашса вазият яхшироқ бўларди. Ҳеч қандай ҳолатда бугунги кунда дунё уччинчи жаҳон уруши хавфига дуч келмади аммо бизнинг рақибларимиз аслида ҳаммани шу йўналишга ундамоқда деб айтди.

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари шунингдек Россияни ғарбий   мухолифлари Москванинг сигналига эътибор бермаяпти деб таъкидлади.

Медведев  Украинадаги уруш ва можарони глобал муаммо эканини таъкидлаб  АҚШ бу масаладан пул топади Европа эса ютқазади деб қўшимча қилди.

Украинада уруш бошлангаидан бери Ғарб Москвгаа қарши кенг қамровли санкциялар қўллаш ва Киев режимига енгил ва оғир қуролларни жўнатиш орқали нафақат Украинадаги урушни тўхтатишга ёрдам бермади балки бу мамлакатда нотинчликлар ва ва уруш оловни янада қўзғатди.