Польша ҳарбий маълумотлари ўғирланди
(last modified Tue, 29 Aug 2023 10:43:57 GMT )
август 29, 2023 15:43 Asia/Tashkent
  • Польша ҳарбий маълумотлари ўғирланди
    Польша ҳарбий маълумотлари ўғирланди

НАТО аъзоси бўлган Польша уруш тадқиқотлари университетининг ҳарбий сирлари ўғирланди.

Польша уруш ва ҳарбий тадқиқотлар университети бу мамлакатнинг энг йирик ҳарбий университети бўлиб бундан олдин ҳам 2020 йилнинг апрелида   хакерлар ҳужумига учраганди ва  ўша пайтдаги қўмондонларидан бири генерал Ришард Парфиёнович  мактуби ҳам унинг веб-сайтида эълон қилинганди. Мактубда  НАТО ва АҚШ танқид қилинганди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қлилшича, Польшанинг уруш ва ҳарбий тадқиқотлар университетига кирберҳуум натижасида ундан махфий ҳарбий маълумотлар ғойиб бўлган.

Хабарга асосан хакерлар нафақат давлат сирларига киришга муваффақ бўлган балки ушбу ҳарбий академия компютерларини бутун тизим ишламай қолишигача шифрлашган.

Польшанинг "ОНЕТ" сайти ҳам Варшава ҳарбий тадқиқотлар университетига "кенг кўламли" хакерлик ҳужуми  10 июль куни Литвада НАТО йиғилиши арафасида содир бўлган деб хабар берди.

Польша ОАВ лари ҳам бу мамлакат ҳарбий тадқиқотлар университети ходимлари ҳали ҳам иш компютерлари ва электрон почталарига кириш имконига эга эмаслар ва йўқолган маълумотларнинг бир қисмини қайта тиклаб бўлмайди деб маълум қилдилар.

CyberTriad  хакерлик гуруҳи Польшанинг  “Onet”  сайтининг хабарига жавобарн  “X”  тармоғида /собиқ Твиттер/ хабар қолдириб: Раҳмат Онет биз сизни қадрлаймиз. Биз аллақачон сиз учун сюрприз тайёрладик. Биз билан қолинг деб ёзган.