август 30, 2023 10:25 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Псков шаҳри аеропортига дрон ҳужуми амалга оширилди
    Россиянинг Псков шаҳри аеропортига дрон ҳужуми амалга оширилди

Чоршанба куни эрталаб Псков вилояти губернатори Михаил Ведерников маълум қилди: худкуш дронлар Псков шаҳри аеропортига ҳужум қилди.

Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Ведерников қўшимча қилди:Бу аеропорт Псков шаҳрининг шимоли-ғарбида ва Эстониядан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган.

Псков вилояти губернатори ўзининг телеграм-каналида шундай ёзган:Айни пайтда Россия армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ушбу аеропортга учувчисиз самолёт ҳужумини қайтармоқда.

У қўшимча қилди:Ушбу дрон зарбаси ҳақида батафсил маълумот шахсан мен раислик қиладиган Инқироз маркази йиғилишидан сўнг тақдим этилади.

Ведерников қўшимча қилди:Ушбу ҳужум қурбонларга олиб келмаган ва етказилган зарар миқдори ҳозирча ўрганилмоқда.

Шу муносабат билан Россия Мудофаа вазирлиги чоршанба куни эрталаб Россия ҳудудига учувчисиз учоқлар ҳужумлари юзасидан баёнот берди.

Бу мамлакат армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳужумга учраган учувчисиз самолётларга қарши чиқди.

Яна бир янгилик, Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев шундай деди:Ғарбнинг Қримга бостириб киргани учун Киевга яшил чироғи ёққанлиги Москвага НАТОнинг алоҳида аьзоларига нисбатан чора кўриш ҳуқуқини берди. Россияга қарши урушда Ғарбнинг Украина билан шериклигини исботлаш Москвага НАТОга аьзо ҳар қандай давлатга қарши уруш бошлаш ҳуқуқини беришини таькидлаб, Медведев таькидлади:Вой, жаҳон уруши бўлиши ҳақидаги башорат кун сайин ҳақиқатга яқинлашиб бормоқда.

Ёрлиқ