АҚШнинг собиқ ҳарбий қўмондони Афғонистонни тарк этиш хато бўлганини тан олди
АҚШ армия маркази қўмондонлиги террорчилик гуруҳи -СЕНТКОМ қўмондони Франк Кеннет Маккензи Вашингтон ҳукумати армиясининг Афғонистондан олиб чиқиб, кетганидан афсусда эканлини таъкидлаб, Афғонистондан олиб чиқиш қароримиз ҳалокатли хато эди деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги 20 йиик ишғолдан кейин АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг босқинчи кучлари ниҳоят 2021 йил август ойида бу мамлакатни тинчгина тарк этишди ва бу ишғол ва уруш Афғонистоннинг иқтисодий ва соғлиқни сақлаш инфратузилмаларини вайрон бўлишига сабаб бўлди.
Афғонистонда чет эл қўшинларининг олиб чиқилишини назорат қилган собиқ СЕНТКОМ қўмондони Франк Маккензи ўз сўзларида мен Афғонистондан чиқиш қарори қабул қилинган сана худди биз қилгандек ҳалокали хато бўлганига ишонман деб иддао қилди.
Маккеннзи "Факс нюс" билан суҳбатида Афғонистонни қандай тарк этганидан афсусда эканлигини билдириб, мен Афғонистонда /ҳарибй мавжудлигимиз/ қандай тугаганидан жуда афсусдаман Кетиш ҳақдаги дастлабки қароримиздан афсусдаман чунки бу нотўғри қарор деб ўйлайман деб маълум қилди.
Маккензи шунингдек менимча бу тўғридан-тўғри 2021 йил август воқеаларга олиб келган жиддий хато эди" деб қўшимча қилди.
Унга кўра АҚШ Афғонистонда қўшинлари бўлиши керак ва СЕНТКОМнинг амалдаги қўмондни ИШИД террорчи гуруҳи Афғонистон ичидан АҚШ манфаатларига ҳужум қилиш имкониятига эга деган даъвосига ишонади.