Украина урушида яна бир британиялик аскар ҳалок бўлди
Британия ОАВлари Украина уруши бу мамлакатнинг яна бир аскари ўлдирилганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайрининг хабар қилишича. Британия ОАВлари ўтган йилдан бери уруш баҳонасида Украинага борган ва ўтган ой бедарак юқолган Даниэл Бурке исмли инглиз аскарининг жасади бу мамлакатда топилганини хабар қилди.
Британиянинг бу аскари Украинадаги урушда ҳалок бўлган бу давлат расмийлари эса бу урушда британиялик аскарнинг борлигини бир неча бор рад этган.
Ҳозиргача бу аскардан ташқари Украина урушида бир нечта британиялик бошқа ҳарбийси ўлдирилганини айтилади.
Украинада уруш бошлангач Британия ҳам Россияга қарши позицияни эгаллаб қурол-яроқ ва ҳарбий техника жўнатиб уруш баҳонасида Россияга қарши санкциялар қўллаб Украинада кескинлик ва можароларни янада кучайтирди.
Украинадаги уруш кенг қамровли сиёсий , ҳарбий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳатто маданий оқибатлари билан 19 ойлик давом этмоқда ва Ғарб давлатлари ҳамон Украинага қурол -яроқ юборишни тўхтатгани йўқ.
Ғарб давлатлари айниқса АҚШ ҳукумати Россияга қарши санкциялар босмимини кучайтириб Киев ҳукуматига барча турдаги енгил ва оғир қуролларни етказгач нафақат Украинадаги урушни тугатиш йўлида бир қадам ташламаган балки бу мамлакатда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ можаролар оловини қўзғатдилар.
Россия расмийлари ва баъзи Ғарб экспертлари ва ОАВлари Украинадаги урушни Ғарб ва Россия ўртасидаги прокси уруш сифатида баҳолади.
Россия Федерацияси Украинадаги Ғарб далатлари қуролларини юбориши фақат бу мамлакатдаги можарони чўзилишини ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатдарга олиб келишини бир неча бор айтган.